Шарон Стандифирид исмли аёл фарзандларига қўнғироқ қилганда ёки хабар ёзганда фарзандлари онасига жавоб қайтармаган. Шунда она хавотирга туша бошлаган, кейин эса унда ушбу дастурни яратиш фикри пайдо бўлган. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Дастур Ignore No More – «Бошқа рад этма» деб номланади. Уни Google Play’дан юклаб олиш мумкин. Ўзингизнинг смартфонингизга ва фарзандларингизнинг смартфонларига ушбу дастурни ўрнатиб, улар сизга жавоб беришмаса, уларнинг смартфонларини қулфлаб қўя оласиз.
Бунда фарзандларнинг смартфони қулфланиб қолади ва улар қўнғироқ қила олмайди, хабар ёза олмайди, ўйин ўйнай олмайди, интернетга ҳам кира олмайди. Фақатгина ота ёки оналарига қўнғироқ қилишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, масалан, кечки овқатга чиқмасдан смартфонини титкилаб ўтирган фарзандингизнинг ҳам смартфонини шу йўл билан қулфлаб қўйишингиз мумкин :)
Изоҳ (0)