3 сентябрь куни тақдим этилиши кутилаётган янги Samsung Galaxy Note планшетофонининг реклама баннерлари Хитойнинг турли жойларида пайдо бўла бошлади. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Янги гаджет тақдимотигача унинг рекламалари чиқишини ҳеч ким кутмаган эди. Samsung янги планшетофон Galaxy Note 4 бўлишини ҳам яшираётгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, янги планшетофон 5,7 дюймли дисплей, Snapdragon 805 ва Exynos 5 процессори, 16 мегапикселли камерага эга бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, Samsung яқиндагина метал корпусга эга Galaxy Alpha смартфонининг тақдимотини ўтказган.
Изоҳ (0)