Mechatronics марказида таҳсил оладиган Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабалари дунёдаги илк конвейердан ишлаб чиқарилган Ford Model T автомобиль моделини ясамоқда.
Ford Model T автомобилининг ишлаб чиқарилиши конвейер усулидачиқариладиган автомобиллар учун асос бўлган. У 1908 йил 1-окатабридан 1927 йил 27 майига қадар Ford Motor компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
Талабалар томонидан ясалаётган Ford Model T автомобили модели учун асосан ёғочдан фойдаланилмоқда. У ҳаракатланиш учун эмас, кўргазма учун мўлжалланган бўлиб, унинг ташқи кўриниши аслиники билан майда деталларигача бир хил бўлади.
Автомобиль моделини ясаш ишлари ҳозирда давом этмоқда. Яқин кунларда унинг тўлиқ битган ҳолатдаги суратларини ҳам сизларга тақдим этамиз.
Эслатиб ўтамиз, ушбу марказ аъзолари ихтиро қилган робот Россияда «Энг технологик робот» деб тан олинган.
Изоҳ (0)