Microsoft компанияси бир ва икки SIM-картали Nokia 130 телефонини ишлаб чиқарди. Бу ҳақда Nokia Conversations маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Nokia 130 телефони 1,8 дюймли дисплейга эга ва унда видео ҳам кўриш мумкин. Шунингдек, телефонда MP3-плейер, FM-радио ва орқа томонида фонар мавжуд. Унга 32 гигабайтгача бўлган хотира картасини ўрнатиш мумкин.
Телефон батареясининг қуввати тинимсиз мусиқа эшитганда 46 соатга, видео кўрилганда 13 соатга, суҳбатлашиш режимида ишлатилганда эса 13 соатга етади.
Унинг хотирасига мусиқа ва видеоларни USB ёки Bluetooth орқали жойлаш мумкин. Телефон интернетга улана олмайди.
Шунча қулай хусусиятларга эга Nokia 130 телефонининг нархи 19 евро (25 доллар)га август сентябрь ойларида сотувга чиқади.
Изоҳ (0)