Шифокорлар Хитойнинг Сичуан провинциясидаги Гуанюан шаҳрида яшовчи Сяо Юнчжининг бошидан 12 сантиметрли пичоқни чиқариб олишди, дея хабар берди Daily Telegraph.
Маълум бўлишича, Сяо кўп қаватли уй ёнидан ўтиб кетаётганида 8-қават балконидан бошига боғ пичоғи тушиб кетади, бироқ у ҳеч нарсани сезмайди. Юз метрча юрганидан сўнг йўлда учраган киши Сяонинг бошига ишора қилади, шунда у оғриқни ҳис қилиб, ерга ўтириб қолади. Атрофдагилар тез ёрдам чақиришади.
Шифокорлар пичоқни суғуриб олишга муваффақ бўлди. Айни пайтда Сяо интенсив терапия бўлимида ётибди, унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.
Пичоқ эгаси полицияга уни гул тувагида қолдиргани, тушиб кетиши мумкинлигини билмаганини айтган. У шифохонага келиб, Сяони зиёрат қилган ва баъзи тўловларни ўз бўйнига олган.
Изоҳ (0)