Норвегиянинг Тромсе шаҳрида якунига етиб бораётган 41-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 9-тур учрашувларида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кетма-кет иккинчи ғалабасини тантана қилди. Бир кун аввал Австралияни мағлуб этган терма жамоа аъзолари 11 август куни Финляндия термасидан 3,5:0,5 ҳисоби билан устун келди, деб маълум қилди «Olamsport».
Рустам Қосимжонов биринчи тахтада Томи Нибак билан дуранг ўйнади. Ўзбекистон термасининг қолган аъзолари рақибларини мот қилди. Ушбу ғалабадан сўнг, Рустам Қосимжонов сардорлигидаги турнирда 33-рақам остида сараланган шахматчилар 13 очко билан 15-ўринга кўтарилиб олди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида олтита ғалаба, бир дуранг ва икки мағлубият бор. Саккизинчи поғонада бораётган АҚШ терма жамоаси ҳисобида ҳам 13 очко мавжуд.
Рустам Қосимжонов — Томи Нибак 0,5:0,5
Антон Филиппов — Мика Карттунен 1:0
Марат Жумаев — Вилка Сипила 1:0
Жаҳонгир Воҳидов — Даниэль Эбелинг 1:0
Изоҳ (0)