Норвегиянинг Тромсе шаҳрида давом этаётган 41-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг, австралиялик шахматчиларни 3:1 ҳисоби билан мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Ушбу ғалабадан сўнг, турнирда 33-рақам остида сараланган Рустам Қосимжонов сардорлигидаги ўзбекистонлик шахматчилар 11 очко билан 23-ўринга кўтарилиб олди.
Рустам Қосимжонов — Девид Смердон 1:0
Антон Филиппов — Моултун Ли 0,5:0,5
Марат Жумаев — Макс Иллингворт 0,5:0,5
Улуғбек Тиллаев — Жунта Икеда 1:0
Изоҳ (0)