Ўта оғир вазн тоифасининг WBA NABA USA чемпионлик белбоғи соҳиби ҳисобланган ўзбекистонлик боксчи Аҳрор Муралимов жорий йилнинг октябрь ойида ўз унвонини ҳимоя қилади. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.
Машғулотларни Кен Ричардсон раҳбарлиги остида Хьюстон шаҳрида олиб бораётган 26 ёшли Аҳрор Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган баҳсда WBA NABA совриндори, Лотин Америкаси чемпиони билан курашади.
Америка ОАВлари «Ҳозирда барча чемпионлик камарлари ака-ука Кличколарда. Мен улардан барча камарларни тортиб олиб, бутун дунё чемпиони бўлмоқчиман», — дея Аҳрор Муралимов сўзларидан иқтибос келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида туғилган Аҳрор Муралимов 27 июль куни Америка Қўшма Штатларининг Пенсильвания штатида бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида иккинчи раунднинг ўзидаёқ рақибини нокаутга учратиб, чемпионлик камари соҳиби бўлган эди.
Изоҳ (0)