Айни дамда Канадада бўлиб турган ФИФА президенти Йозеф Блаттернинг айтишича, яна 12 йилдан сўнг бўладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати Канада давлатида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Бугун Канадада U-20 аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олади.
«Канада давлати ЖЧ — 2026 мусобақасини ўзида ўтказиш йўлларини ўрганиб чиқмоқда. Бу ушбу мамлакатда футбол жадал суратлар билан ривожланаётганини англатади», — дейди Блаттер.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги мусобақани ўзида ўтказиш учун Колумбия, Ҳиндистон, Миср, Португалия, Филиппин, Хитой ва Марокаш давлатлари номзодлик қилмоқда.
Изоҳ (0)