Caviar компаниясининг Путин сурати туширилган тилла iPhone 5s’лари бир кунда сотилиб кетган эди. Бундай смартфонларга талаб катталигини ҳисобга олиб, Caviar смартфонларнинг иккинчи партиясини ҳам чиқармоқчилиги ҳақида аввал хабар берган эдик.
Mail.Ru хабар беришича, Caviar компанияси иккинчи партия сифатида Ti Supremo Putin – «Путинофон-2» смартфонларини ишлаб чиқарди. Янги смартфон аввалгисига ўхшаб олтиндан эмас, балки титандан ишланган. Янги смартфонда Россия президенти ҳамда Москва Кремли тасвирланган.
Талабнинг кўплиги сабаб, 499 та Caviar Ti Supremo Putin смартфонлари ишлаб чиқарилган. Янги смартфон тилладан ишланганига нисбатан кўпроқ ишлаб чиқарилади ва унинг нархи 119 000 рубль (3320 АҚШ доллари)ни ташкил этади.
Изоҳ (0)