Қозоғистоннинг Остона шаҳрида теннис бўйича Summer Sup турнирининг асосий тўр баҳслари старт олди. Мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада ўзбекистонлик теннисчи қизлар ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.
Турнирда еттинчи рақам остида таснифланган Влада Якшибарова илк даврада қозоғистонлик Анастасия Епишевани 6:4, 6:1 ҳисобида таслим этди. Яна бир ўзбекистонлик теннисчи Полина Меренкова эса украиналик Олена Кипротдан 3:6, 6:4, 6:0 ҳисоби билан устун келди.
Эътиборли жиҳати, иккинчи даврада айнан Якшибарова ва Меренкова бир-бирларига қарши кортга чиқади. Демак, ўзбекистонлик спортчилардан бири аниқ чорак финалга йўл олади.
Бугун асосий тўрда қатнашаётган Ўзбекистоннинг сўнгги вакили Албина Хабибулина биринчи босқичда қирғизистонлик Ксения Палкина билан ҳисоб-китоб қилади.
Изоҳ (0)