Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-40609-сонли Фармонига биноан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг www.tekshirishlar.uz сайти яратилди. Бу ҳақда Наманган вилояти Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизматига таяниб, Namnews.uz хабар берди.
Тадбиркорлар эндиликда назорат қилувчи органлар фаолияти бўйича барча маълумотларни ушбу сайт орқали олишлари мумкин.
Мазкур сайтга ҳозирги вақтда Кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари таркиби, манзили, телефонлари (шу жумладан ишонч телефонлари), ҳудудий комиссиялар ишчи органлари, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўтказиладиган текширишлар режа-жадвали, текширувларни тартибга солишга доир амалдаги қонун ҳужжатлари, назорат қилувчи органлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш борасида иш олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)