Жорий йилнинг 1—3 август кунлари Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» спорт мажмуасида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Наманган вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон паралимпиячилари ўртасида спортнинг енгил атлетика, сузиш ва пауэрлифтинг (Паралимпия оғир атлетикаси) турлари бўйича Республика спартакиадасини ўтказди. Бу ҳақда Olympic.uz хабар бермоқда.
Мазкур спорт байрамида республиканинг барча ҳудудларидан келган 200 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.
Қизғин курашлар остида кечган спартакиада мусобақаларида жами 25 та медаллар жамланмаси ўйналиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга Сурхондарё вилояти вакиллари сазовор бўлди. Қашқадарё ва Наманган вилояти жамоалари иккинчи, андижонлик паралимпиячилар эса учинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясидан олинган маълумотга кўра, бу каби спартакиада мусобақалари келгусида Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)