Мексикалик 21 ёшли йигит тўппонча ушлаган ҳолда селфига тушаётган вақтида тасодифан ўзини отиб қўйди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Отеро Агюлар воқеа содир бўлишидан аввал Мехико шаҳрининг шимолида икки дўсти билан спиртли ичимлик ичган.
Агюларнинг қўшниси Менфредонинг сўзларига кўра, у аввал тўппонча овози, сўнг кимнингдир бақирганини эшитган ва полиция чақирган. «Полиция етиб келганда, у ҳали ҳам тирик эди», — дейди Менфредо.
Агюлар тўппонча билан селфига тушишдан аввал спиртли ичимликлар олдида ва автомобилда ўтириб расмга тушишга улгурган.
У воқеа содир бўлган жойда ҳалок бўлди. Халқ хавфсизлиги вазирлиги йигитнинг ўлимини бахтсиз ҳодиса деб баҳолади. Вазирлик вакилинг айтишича, селфи Facebook’га жойланиши керак бўлган.
Агюларнинг дўстларидан бири ҳибсга олинди; иккинчи дўсти эса қочишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)