Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Республикаси бош вазири биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов Олма-Отада бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатларининг ҳукумат вакиллари учрашувида Роғун ГЭСини қуриш лойиҳасини амалга ошириш иложи йўқ эканидан дарак берувчи қатор омилларни санаб ўтди. Бу ҳақда Anons.uz хабар берди.

Фото: anons.uz

Фото: anons.uz

Авваламбор, у лойиҳа ҳужжатлари халқаро хавфсизлик стандартларига мос келмаслигини ва техник экспертиза шартларига риоя қилмаслигини айтди.

Бундан ташқари, Рустам Азимов лойиҳанинг 44 йил аввал ишлаб чиқилгани, бугунги кунгача у техник ёндашувлар ва қурилиш меъёрлари бўйича эскириб қолганини таъкидлади.

Ўз нутқида Азимов лойиҳанинг юқори рисклилигини ҳам тилга олди. «ГЭС қурилиши учун тез-тез зилзила бўлиб турадиган жой танлангани консультантлар ҳисоботларида ҳам тасдиқланди», — деди у.

Шунингдек, лойиҳага қарши чиқувчи бошқа бир қатор омилларга ҳам тўхталиб ўтилди. Ўз нутқига якун ясар экан, Рустам Азимов : «Ўзбекистон Республикаси ҳеч қандай ҳолатда ушбу лойиҳани қўллаб-қувватламайди», — деди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар