Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, айни вақтда Украинанинг «Говерла» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Максим Шацких Украина чемпионати тўпурари рекордини янгилади. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Учрашувда «Металлург» 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. «Говерла»нинг ягона голини 86-дақиқада Максим Шацких киритди.
Шу тариқа Шацких премьер лигадаги 123-голини киритди ва Сергей Ребров билан тенглашиб олди.
Бу борада 105 гол билан Андрей Воробей учинчи ўринда бормоқда. Тўртинчи ўринда Александр Гайдаш 95 гол билан жойлашган. Бешинчи ўрин эса 92 гол соҳиби Евгений Селёзневга тегишли бўлиб турибди.