1 август куни Россия Федерациясининг Федерациялар кенгашидаги Магадан вилояти вакили Владимир Кулаков Қримнинг Алушта шаҳри яқинида денгизда сузаётганида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Тергов-суриштирув қўмитаси маълумотига асосланиб, «Сегодня» хабар берди.
Тергов-суриштирув қўмитаси ходимлари қирғоқ бўйидан ўтган катер сенаторга жароҳат етказгани ва у ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди ва содир бўлган воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.
Катерни унинг эгаси — 33 ёшли киши бошқаргани аниқлангач, у ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)