ОФК жорий йилнинг 9—23 октябрь кунлари Мьянмада бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати ўйинлари бошланиш вақти ва санасини тасдиқлади. Бу ҳақда Stadion.uz хабар берди.
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 9—23 октябрь кунлари Мьянмада ўтказиладиган U-19 ОЧ финал босқичи гуруҳ ўйинларини Янгон шаҳридаги стадионда ўтказади. Мусобақанинг «V» гуруҳидан жой олган Ўзбекистон U-19 ёшлари илк турда 10 октябрь куни Индонезияга қарши ўйнаса, 2-тур ўйинида БАА, 3-тур ўйинида эса Австралияга қарши майдонга тушади.
U-19 Осиё Чемпионати (Мянма. 9-23 октябрь. «V» гуруҳи)
1-тур. 10 октябрь
Ўзбекистон — Индонезия (соат 14:00)Австралия — БАА
2-тур. 12 октябрь
БАА — Ўзбекистон (соат 17:00)Индонезия — Австралия
3-тур. 14 октябрь
Ўзбекистон — Австралия (17:00)БАА — Индонезия
Ўйинларнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Изоҳ (0)