LG компанияси «Барча гениаллик — оддийликда» шиори остида чиқарилган янги қурилмаларни фойдаланувчилар эътиборига ҳавола этди. Хусусан, яқинда чиқарилган етакчи G3 смартфони LG компаниясининг сўнгги ишланмаларидан бири ҳисобланади. Муваффақиятли Г2 моделининг давомчиси сифатида янги G3 ҳам ўша умумий дизайнда, аммо катта экранли, нозик ва янада енгил корпус билан чиқарилган.
Орқа панелда жойлаштирилган Rear Key клавишлари такомиллаштирилган ёқиш/ўчириш ва овозни созлаш тугмачалари билан адашишга йўл қўймайди ва фойдаланувчиларга турли-туман вазифаларни бажаришда ёрдам беради. Rear Key клавишлари ўзида инновацион дизайнерлик ечимларни жамлаган: янада сифатлироқ материаллар қўлланилган, тугмачалар текстураси ва безаги яхшиланган.
Android 4.4 операцион тизимидан ташқари, G3 фойдаланувчи интерфейси дастурий таъминот бўйича кўплаб бебаҳо хислатларни тақдим этади. Смартфонда Smart Notice функцияси биринчи бор ишлатилмоқда. У замонавий янгилик ва ахборотларни керакли пайтда олишга имкон бериб, фойдаланувчиларни мустақил излаш заруратидан халос этади.
Knock On ва Knock Code ёқиш ва блокировкани ечиш жараёнини енгиллаштирса, G3 даги Smart Keyboard нафақат ўлчам бўйича созланади, балки тез ва осон киришни енгиллатиш учун фойдаланувчилардан ўрганади. Ва ниҳоят, соддалаштирилган 2D график интерфейси G3 га тиниқ, ёрқин ва ихчам манзарани тақдим этади.
Шунингдек, LG компаниясининг G Watch соатлари нафақат G3 га, балки, Android 4.3 платформасида ва ундан юқорида ишловчи исталган бошқа девайс билан мослашишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган.
G Watch соатлари фойдаланувчиларга исталган пайтда алоқада бўлиш учун ёрдам бериб, ўз девайслари билан мулоқотида катта имкониятлар беради. G Watch’нинг виқорли оддийлиги корпуснинг силлиқ ва ихчам ишланганида кўзга ташланади. Android қурилмаларидан иловалар ва янгиланишларнинг кенг спектрини ўтказган G Watch фойдаланувчиларга керакли маълумотни тақдим этиш билан бирга, оддий соатнинг ўрнини ҳам боса олади. G Watch овоздан фойдаланиш орқали баланд алоқа функцияси билан таъминланган, бу эса бундай ихчам дисплейда матн териш қийинчилигидан қутқаради.
LG компанияси «Бошқарувдаги оддийлик»ни яратиш мақсадида яна бир махсус HomeChat иловасини ҳам ишлаб чиқди.Бу илова маиший техника эгаларига смартфонлар орқали уларга буйруқ бериш, шунингдек, улардан жавоб ва тавсиялар олишларида ёрдам беради.
LG жиҳозларининг матнли буйруқларни аниқлаш ва уларни амалга ошириш қобилияти инсон ва машина ўртасидаги ўзаро мослашишнинг соддалаштирилишига олиб келади. HomeChat ёдда сақлаб қолиш керак бўлган тугмачалар ёки буйруқлардан эмас, оддий нутқдан фойдаланади, шундай қилиб, фойдаланувчилар учун ўрганиш жараёни жуда қисқа вақтни олади.
Изоҳ (0)