Узоқ Шарқ журналистлари Умумроссия халқ фронтига мактуб юбориб, РФ президенти Владимир Путинга Россия Қаҳрамони унвонини бериш таклифи билан чиқишди. Бу ҳақда «Российская газета» хабар берди.
Хатга Хабаровск ўлкаси, Ёқутистон ҳамда Сахалин, Амур, Магадан, Яҳудий автоном вилоятлари ОАВ вакиллари имзо чеккан.
Таклиф ташаббускори, хабаровсклик журналист Константин Пронякин айтишича, у ўзи таниган журналистларга хат ёзган, уларнинг барчаси ғояни қўллаб-қувватлаган. «Сахалинликлар, ҳаттоки халқ Генералиссимуси унвонини бериш кераклигини айтди», — деди у.
Изоҳ (0)