23 июль куни Россиянинг Самара шаҳрида уч яшар қизча аттракционда учиш вақтида ҳалок бўлди. Аниқланишича, кимдир болалар тепалигига қўлбола сиртмоқ осиб қўйган. Аттракциондан тушишга уринган қизчанинг боши сиртмоққа кириб қолган ва нафаси қайтиб, ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Вести» хабар берди.
Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Самара вилояти бўйича тергов-суриштирув бошқармаси ахборотига кўра, номаълум шахс «Марракеш» МЧЖ ёзги айвонида жойлашган «Лабиринт» номли болалар аттракциони яқинидаги тўрли деворлардан бирига қўлбола ҳалқа осиб қўйган. Болалар тепалигидан тушаётган қизча бўйни билан ана шу сиртмоққа илиниб қолган, лекин аҳамият бермай, йўлида давом этган. Қизалоқ ҳаво етишмаслик натижасида воқеа содир бўлган жойда ҳалок бўлган.
Қизча билан келган энагаси ундан икки метр узоқликда бўлишига қарамай, қизни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Айрим маълумотларга кўра, «Лабиринт» тепаликларидан бирида болалар аттракциондан тушишда ушлашлари учун махсус арқон осилган. Бироқ айнан 23 июль куни арқон ўрнида илмоқ осиғлиқ бўлган. Қизча унга бошини тиққан. Катталар бу ҳалқани боланинг ўлимидан сўнг кўриб қолган.
Ҳодиса устидан «Эҳтиётсизлик натижасида ўлимга сабаб бўлиш» моддаси билан иш қўзғатилди. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)