Рассом Ди Вестрига шоумен Андерсон Купернинг портретини чизиш учун 1,5 дақиқа керак бўлди. Бу ҳақда «Русский портрет» нашри хабар берди.
Тезликка асосланган рассомлик ҳаракати асосчиси Ди Вестрининг ижод маҳсуллари орасидан ватанпарварлик руҳидаги суратлар ва машҳур шахсларнинг портретларидан тортиб, корпоратив брендларгача бўлган расмларни топиш мумкин. Яна бир қизиқарли жиҳати, Ди Вестри асарларини мухлислар кўз ўнгида «оёғини осмондан» қилиб яратади.
Маълумот учун, Ди Вестри рассомликни 1970 йилларда бошлаган бўлиб, ҳозирга қадар кўплаб мукофотлар билан тақдирланган.
Изоҳ (0)