Грузиянинг Батуми шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик Вероника Орлова бронза медали совриндори бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди.
Биринчи маротаба ташкил этилган мазкур халқаро турнирда Грузия, Ўзбекистон, Озарбойжон, Арманистон, Латвия, Литва, Россия, Беларусь, Украина ва Туркия давлатидан келган 44 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.
Вероника таяниб сакраш баҳсида 13,225 балл жамғариб, бронза медали совриндори бўлди. Ушбу мусобақада украиналик Олеся Сазанова 13,45 балл билан биринчи, 13,425 балл тўплаган россиялик Юлия Бирюлия иккинчи ўринларни банд этди.
Эслатиб ўтамиз, Вероника Орлова шу йилнинг 16-28 август кунлари Нанкин шаҳри (Хитой)да ўтказиладиган II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)