Барселона суди маҳаллий клуб ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессидан солиқ тўламаганлик айбловини олиб ташламади, дея хабар беради Stadion.uz АС’га таяниб.
Месси ва унинг отаси 4,1 миллион евро (5,5 миллион доллар) миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбланган эди.
Судья Ракел Амадо барча айбни футболчининг отаси Хорхе Мессига қўйиб, Лионелдан айбловни олиб ташлашни сўради.
Аммо суд органлари футболчининг солиқларни тўламаслик мақсадидаги схемадан хабардор бўлганига етарли далиллар топиб, айбловчи томоннинг талабини қондирмади.
Изоҳ (0)