ФИФА ташкилоти президенти Йозеф Блаттер Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 32 та терма жамоалар сонининг кўпаймаслигини айтди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
УЕФА президенти Мишель Платини мундиал иштирокчилари сонини 40 тага етказиш таклифини берганди.
«Айрим конфедерациялар ЖЧ иштирокчилари сонини оширишни маъқуллашади. Аммо, бу нотўғри қарор. Агар сиз олий навли маҳсулотга эга бўлсангиз, уни ўзгартиришнинг кераги йўқ», — дейди ФИФА президенти.
Блаттер ФИФА ҳамиша футболни ривожлантириш тарафдори бўлиб келганини таъкидлар экан, аввалига терма жамоалар 1982 йил 16 тадан 24 тага, 1998 йилда бўлса, 32 тага кўпайтирилгани ва бу билан чегарага етганини қайд этди.
«Аммо, конфедерациялардаги иштирокчилар сонини қайта кўриб чиқишимиз мумкин», — дейди FIFA Weekly нашри Блаттер сўзларини келтириб.
Маълумот учун, Осиё вакилларининг қониқарсиз иштироклари туфайли Осиё футбол конфедерациясидаги жамоалар сони 4,5 баробар камайтирилиши мумкин.
Изоҳ (0)