2013 йил декабрдан жорий йилнинг июнига қадар сунъий комада ётган, «Формула-1»да етти бор чемпион бўлган Михаэль Шумахернинг аёли турмуш ўртоғининг самолётини сотмоқчи, деб хабар берди «РИА Новости» Bild’га таяниб.
Falcon 2000EX самолёти саккиз нафар йўловчини ташишга мўлжалланган бўлиб, унинг корпусига Шумахернинг исми ва фамилияси бош ҳарфлари ёзилган. Самолёт 20 миллион евро (27 миллион доллар)га сотилади. Маълумот учун, янги самолётнинг нархи 25 миллион евро (деярли 34 миллион доллар)ни ташкил этади.
Шумахер 2013 йил 29 декабрда Франциядаги Алп тоғларида чанғи учаётганида бошидан оғир жароҳат еган ва узоқ вақт сунъий кома ҳолатида бўлган. Июнь ойининг сўнгида унинг комдан чиққани ва Лозаннадаги реабилитация шифохонасига олиб келингани ҳақида хабар тарқалди. Шундан сўнг, Шумахернинг аёли унинг аҳволи яхшиланаётганини маълум қилди. Пойгачи ёз давомида уйига қайтиши мумкин.
Изоҳ (0)