БМТнинг янги Инсон тараққиёти кўрсаткичи эълон қилинди. Унда Норвегия дунёдаги энг муваффақиятли мамлакат деб топилди. Бу ҳақда «Анҳор» хабар берди.
Кучли бешликдан Австралия, Швейцария, Голландия ва АҚШ ҳам жой олди. Ўзбекистон ўртача кўрсаткич билан 116-ўринни эгаллаган бўлса, Қозоғистон 70-поғонани, Туркманистон 103, Қирғизистон 125 ва Тожикистон 133-ўринни забт этди.
Маълумот учун, Инсон тараққиёти кўрсаткичи БМТнинг Ривожланиш дастури томонидан тузиладиган рейтинг бўлиб, у баъзан «яшаш даражаси»нинг синоними сифатида қўлланилади. Давлатларнинг рўйхатдаги ўрни уч йўналиш — ўртача яшаш, саводхонлик даражалари ва аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.
Изоҳ (0)