Германия спорт вазири Петер Байт Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатини бекор қилиш керак, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Bild’га таяниб, Stadion.uz хабар берди.
«298 кишининг умрига зомин бўлган даҳшатли воқеалар билан боғлиқ вазият ҳал қилинмас экан, жаҳон чемпионатидай мусобақанинг Россияда ўтиши мумкин эмас», — дейди Байт.
Эслатиб ўтамиз, Россияда жаҳон чемпионати 2018 йилнинг 8 июнидан 8 июлигача ўтказилиши белгиланган.
Изоҳ (0)