Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Facebook фойдаланувчиларидан бири «Потребител» гуруҳига йўналишли такси салони акс этган расмни жойлади. Унда «Ифторлик вақтигача бепул» деган ёзувни кўриш мумкин. «Бу Андижонда. Бепул такси», — дея изоҳ берди пост муаллифи.

Фото: facebook.com/groups/Potrebitel.Уз

Фото: facebook.com/groups/Potrebitel.Уз

Хабарга билдирилган фикрларда Андижонда маршрутка ифторлик вақтигача бепул хизмат қилаётганига кўпчилик ишонмаганини пайқаш мумкин. «Куни бўйи бепулми ёки ифторлик вақтига яқин пайтлардами?» — дея баъзилар шубҳа билан сўраган бўлса, бошқалар «Ишонмайман», — деб очиқчасига таъкидлаган.

Фойдаланувчилардан бири фақат рўзадорларга бепул хизмат кўрсатилишини тахмин қилган. Унга жавобан, пост муаллифи инсофли ҳайдовчилар бор жойда ҳалол йўловчилар ҳам борлигини қайд этган. «Рўза тутмаганлар уялганидан ҳам йўлкирани тўласа керак», — деб ёзган у.

Изоҳ
Асосий янгиликлар