«Реал» клуби жамоанинг бир қатор юлдузлари — Криштиану Роналду, Гарет Бейл ва Хамес Родригесни харид қилиш учун жами 266 миллион евро (360 миллион доллар атрофида) сарфлади. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Бу эса баъзи клубларнинг бутун тарихи давомида трансфер учун сарфлаган маблағидан ҳам кўпроқни ташкил қилади.
Масалан, Голландиянинг «Аякс» жамоаси ташкил топган 1900 йилдан бери трансферлар учун жами 232 миллион евро сарфлаган.
Аввал хабар берганимиздек, «Монако» ярим ҳимоячи Хамес Родригес 22 июль куни «Реал Мадрид» футболчиси сифатида таништирилди.
Изоҳ (0)