2014 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Қарори чиқди. Қарор ҳақида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори:
Муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида»ги 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон фармонига мувофиқ:- Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 28 июль душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2014 йил 28 июль куни дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин;
- Республика «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин;
- Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
Изоҳ (0)