LG компанияси ўзининг илк ақлли соати G Watch’ни тақдим этди. Бу ҳақда TechCrunch маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
LG G Watch ақлли соатида 1,65 дюйм, 280 × 280 пикселли дисплей ўрнатилган. Соат дисплейи доим ёниқ турса ҳам, унинг 400 мА·соат қувватга эга батареяси бутун кунга етади.
Қурилмада 1,2 ГГц частотага эга Снапдрагон 400 процессори, 512 МБ тезкор ва 4 Гб ички хотира мавжуд.
Қурилма чанг ва сув ўтказмаслиги бўйича сертификатланган. У Android операцион тизимининг 4.3 ва ундан катта версиялари ўрнатилган смартфонлар билан ишлайди.
Шунингдек, ундан сизга керакли бўлган маълумотларни сўраб, билиб олишингиз мумкин. Бунинг учун Ok Google – «Қани Google» дейиш ва саволни сўраш керак бўлади.
Соат ўлчамлари 37,9 × 46,5 × 9.95 миллиметрни ташкил этади. Қурилма боғичининг узунлиги эса 22 миллиметр. Сотувда қора ва оқ рангли турлари бор. Нархи эса 229 долларни ташкил этади.
Жуда кўплаб ақлли соатлар орасида LG G Watch’нинг учиш ёки қулашини вақт кўрсатади, кузатамиз :)
Изоҳ (0)