Россия президенти Владимир Путин қишки вақтга қайтиш тўғрисидаги қонунни имзолади ва бу борадаги Президент буйруғи қонун ҳужжатлари расмий базасига жойланди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар берди.
9 июль куни Федерация кенгаши деярли бир овоз билан қонунни маъқуллаган эди.
«Вақтни ҳисоблаш» тўғрисидаги қонунда қайд этилганидек, Москва вақти Россия Федерацияси УТC (СУ) + 3 миллий шкаласининг учинчи соат минтақаси билан мос тушади. Ҳозирда эса УТC (СУ) + 4 шкаласи амал қилмоқда.
Қонунга асосан, мамлакат кузда бир соат ортга сурилиб, қишки вақтга қайтади ва қайта ёзги вақтга ўтилмайди. Янги қоида 2014 йил 26 октябрда кучга киради.
Бу ўзгариш натижасида Москва вақти билан Тошкент вақти орасидаги тафовут 2 соатга тенг бўлади.
Изоҳ (0)