Криштиану Роналдунинг тўрт яшар ўғли отасига ўз онасини кимлиги ҳақида саволлар бера бошлади. Бу ҳақда футболчининг опаси Элманинг сўзларига асосланиб, Mirror нашри хабар берди.
Роналду ўғли Криштианиньо (қариндошлари шундай чақиради)га суррогат оналик нималигини тушунтиришни ўринсиз деб билиб, онасининг «осмонга кетган»ини айтади. Бола жавобга тушунмай, яна саволлар беравергач, футболчи боланинг онаси «саёҳат қилаётган»ини айтди.
Португалиялик юлдузнинг опаси Элманинг маълум қилишича, бола жавобдан сўнг анча ўйланиб қолган, бироқ бошқа савол бермаган.
Маълумот учун, Роналду 2010 йил 17 июнда ота бўлган. Фарзанди суррогат (сунъий) оналик ёрдамида дунёга келган.
Изоҳ (0)