Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 12 август куни «севиля»га қарши бўлиб ўтадиган УЕФА суперкубоги баҳсида майдонга туша олмайди, дея хабар беради Stadion.uz «Marca»га таяниб.
Португалиялик футболчи тиззасидан олган жароҳатидан кейин тўлиқ тикланишга улгурмаслиги мумкин. Шифокорлар Роналдуга мундиалда иштирок этмасликни тавсия қилганди, аммо у терма жамоасига ёрдам беришга қарор қилди ва натижада жароҳатини чуқурлаштириб олди.
Мавсумлар оралиғида у асосий эътиборни жароҳатини даволашга қаратди. Шунинг учун Роналду «Реал» билан АҚШдаги ўқув-машғулот йиғинига йўл олмади. У мавсумга тайёргарлик машқларини бошлашга шошилмаяпти.
Изоҳ (0)