Жанубий Африка Республикасининг Цвана коммунасида тўққиз яшар бола аввал турмушга чиққан, беш нафар фарзанднинг онаси бўлган 62 ёшли Хелен Шабангу исмли аёлга уйланди. Бу ҳақда «Вести» хабар берди.
Маълум бўлишича, Санеле Масилелойнинг тушига бобоси кириб, унга уйланиш ҳақида ишора берган ва бобосининг илтимоси билан у Хеленга уйланишга қарор қилган.
Хелен Шабангунинг турмуш ўртоғи бу никоҳга қаршилик билдирмади. Боланинг қариндошлари ҳам янги келин-куёвларни қўллаб-қувватлади.
«Биз вафот этган аждодларимизнинг истагини бажаришга мажбурмиз. Агар ўғлимиз бобосининг руҳи айтган вазифани амалга оширмаганда, у билан бирор ҳалокат содир бўлиши мумкин эди», — деди тўққиз яшар куёвнинг ота-онаси.
Хелен Санелега ёрдам бериш учунгина турмушга чиққанини айтиб, улар бирга яшашмасликларини таъкидлади. Маросимнинг жиддий ташкил этилганига қарамай, у фақат расмиятчилик экани қайд этилди.
Ёш куёв ҳам келажакда ўзига тенг бўлган қизга уйланишини маълум қилди.
Бу йил Хелен ва Селене иккинчи бор турмуш қурди. Маҳаллий қадриятларга кўра, ЖАРда никоҳ маросими икки марта ўтказилади. Биринчисида ёшлар куёвнинг уйида, иккинчи бор эса келиннинг уйида турмуш қуради. Санеле ва Хеленнинг биринчи никоҳ маросими 2013 йил март ойида бўлиб ўтган.
Изоҳ (0)