Украина мансабдорлари Малайзия авиакомпанияси самолётини россияпараст айирмачилар Россия ракетасидан фойдаланган ҳолда уриб туширганини таъкидламоқда. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Украина Бош вазири Арсений Яценюк хорижий мухбирлар олдида нутқ сўзлар экан, барча ҳукуматларни авиаҳалокат билан боғлиқ текширув ишларида қатнашишга ва бу халқаро жиноятни амалга оширган кишиларни жазолашда Украинага ёрдам беришга чақирди.
«Бу инсонийликка зид бўлган жиноят», — деди Бош вазир.
Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Валентин Наливайченко Донецкдаги айирмачилар ва Россия армиясидаги юқори мансабли вакилнинг телефон суҳбати ёзиб олинган аудиоёзувни оммага тақдим этди. Аудиоёзувда самолётларни уриб туширишга қодир «Бук» зенит ракета мажмуаси ҳақида сўз боради.
Наливайченко фикрича, бу аудиоёзув Малайзия «Боинг»и россияпараст айирмачилар томонидан уриб туширилганини исботлайди.
Изоҳ (0)