1996 йил 19 июль куни «ЎзДЭУавто» Ўзбекистон — Жанубий Корея қўшма корхонасининг расмий очилиш маросимидан сўнг мамлакатда автомобиль ишлаб чиқариш соҳаси ривожланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ҳозирда етакчи компаниялар билан ҳамкорликда ташкил этилган «GM Uzbekistan», «Sam Auto», «ЖВ МАН Ауто — Uzbekistan», «General Motors Powertrain Uzbekistan» каби корхоналарда енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, махсус машиналар, двигателлар, кенг турдаги бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилмоқда.
Агар 2000 йилда ҳар 100 оилага ўртача 20 та енгил автомобиль тўғри келган бўлса, бугунги кунда бу рақам 41,4 тага етган. Оилаларнинг 11 фоиздан ортиғи иккитадан енгил автомобилга эга.
Шу билан бирга, Ўзбекистон автомобиллари ўндан ортиқ мамлакатга экспорт қилинмоқда. Жумладан, хорижий мамлакатларда Ўзбекистон автомобиль саноатининг 250 дан ортиқ дилери фаолият кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)