Жорий йилнинг 9—13 июль кунлари Сербияда бокс бўйича ёшлар ўртасида «Воеводиннинг олтин қўлқоплари» анъанавий халқаро турнири ўтказилди. Бу ҳақда Olympic.uz хабар берди.
Ўттиз иккинчи маротаба ташкил этилган мазкур мусобақада дунёнинг 24 давлати вакиллари ғолиблик учун кураш олиб борди.
Ушбу халқаро турнирда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийси Марат Қурбонов бошчилигида иштирок этган 11 чарм қўлқоп усталаридан саккиз нафари совриндорлар сафидан ўрин эгаллади.
Жумладан, Абдулхай Шорахматов (56 кггача оғирлик) ва Козимбек Мардонов (75 кггача) ўз вазн тоифаларида барча рақибларидан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди. Сулаймон Латипов (52 кггача) ҳамда Маҳмуд Ғоипов (69 кггача) эса кумуш медаль билан тақдирланди.
Бундан ташқари, Бобирмирзо Толипов (60 кггача), Бектемир Мелиқўзиев (75 кггача), Обиджон Тоҳиров (81 кггача) ва Рахматилла Ғофуров (91 кг+) ўз вазнларида бронза медали соҳиби бўлди.
Изоҳ (0)