Узоқ пайт стол устида дарс қилган ёки ишлагандан сўнг оёқни қўйишга жой топилмай қолади баъзан. Бундай ҳолатда Gizmodo сайти хабар берган Fuut қурилмаси асқотади.
Fuut қурилмасини столнинг икки четига қистириб, столнинг остки қисмига беланчакдек тортиб қўйилади. Кейин унинг устида оёқни қўйиб ўтириш мумкин.
Fuut беланчагининг ипини қисқартириш ёки узайтириш билан икки хил кўринишда сақлаш мумкин. Биринчиси – пастроқ, бунда оёқ ердан узилади, совуқ кунда иссиқроқ жойда туради. Иккинчиси – тепароқ, бу дам олиш ҳолати дейилади.
Fuut’нинг нархи 30 доллар бўлиб, унинг олти хил рангидан бирини танлаш мумкин.
Менимча, бундай беланчак керакли буюм. Балки ўз қўлимиз билан яшаб кўришимиз мумкиндир, сиз нима деб ўйлайсиз? :)
Изоҳ (0)