Қирғизистоннинг пойтахти Бишкек шаҳрида истиқомат қилувчи ишқибоз мундиалнинг финал босқичида Аргентинанинг мағлуб бўлганидан сўнг ўзини осиб ўлдирди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ахборотига асосланиб, «Вечерний Бишкек» хабар берди.
14 июль куни «Кок-Жар» турар жой даҳасидаги уйлардан бирида 1993 йилда туғилган йигитнинг мурдаси топилди.
Тахминларга кўра, бишкеклик ишқибоз Аргентина терма жамоасининг Германияни мағлубиятга учратишига ишониб, букмекерлик идорасида машинасини гаровга қўйган.
Учрашувда Германия ғалаба қозонгач, мағлубиятга чидай олмай, ўзини осиб ўлдирган.
Ҳозирда бу иш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)