Тошкентда автобус ва йўналишли таксиларнинг ҳаракат йўли такрорланмаслиги учун18 йўналиш ёпилиб, 14 таси қисқартирилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 июлдаги 179-сонли Қарорига асосланиб, Anhor.uz хабар берди.
Қарорга биноан, 101, 53, 57, 129, 51, 53, 86, 96, 84, 154, 85, 180, 97, 89, 164, 184, 158 ва 178-йўналишли таксилар ёпилади. 43, 135, 80, 83, 186, 81, 170, 8, 9, 18, 19, 25, 87 ва 173-йўналишли таксиларнинг ҳаракат йўли эса қисқартирилади. Шунингдек, 6, 3, 133, 143, 120 ва 119-автобуслар ҳаракати тўхтатилади.
47 та йўналишнинг охирги нуқтаси Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Қарорда қайд этилишича, яқин икки йилда Isuzu маркали янги 80 та автобус қабул қилиниб, 1994—1998 йилларда келтирилган Mercedes маркасидаги 78 автобус фойдаланишдан тўхтатилади.
Шу билан бирга, йўналишли таксиларда йўловчиларни ташиш учун махсус автоколонна тузилади. Бунинг учун 2014—2015 йилларда 336 та микроавтобус фойдаланишга топширилади.
Изоҳ (0)