Дубай суди афсонавий аргентиналик — Диего Марадонанинг собиқ севгилиси Росио Олива исмли моделни ҳибсга олиш учун ордер берди. Ордер берилишига модел футболчининг буюмларини ўғирлагани ҳақидаги айблов сабаб бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга таяниб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
Аввалроқ 53 ёшли Марадонанинг 24 яшар модел билан унаштируви бекор қилингани ҳақида маълумот тарқалган эди. Диегонинг сўзларига кўра, Росио Олива футболчининг Дубайдаги уйида яшаган вақтида қимматбаҳо буюмларни ўғирлаган.
Марадона 10 март куни Дубай бош прокурорига модел томонидан қимматбаҳо соат ва 100 минглаб долларли заргарлик буюмлари ўғирлангани ҳақидаги шикоят билан мурожаат қилган.
Оливанинг ўзи эса ўғриликка ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)