Германия канцлери Ангела Меркель ўз лавозимида муддати тугагунга қадар қолишини айтди, деб хабар берди Gazeta.ru Deutche Welle нашрига таяниб.
60 ёшга яқинлашиб қолган Ангела Меркель: «Жорий муддат давомида самарали ишлаш ниятим бор, кейин эса ўйлаб кўрамиз», — дея ваколат муддати тугагунга қадар ўз лавозимида қолишини таъкидлади.
Бундан ташқари, Германия канцлери 2018 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош котиби лавозимини эгаллаши эҳтимолини ҳам қатъий равишда рад этди.
Аввалроқ Германиянинг ОАВлари партия ва ҳукумат манбаларига таяниб, Меркельнинг ўз хоҳиши билан канцлерликдан кетиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган эди. Сиёсатчилар бу борада 1949 йилдан буён сайловлардаги мағлубият ёки партия доирасида вазифасидан озод қилинишини кутмай, ҳукумат раҳбари лавозимини ўз ихтиёри билан ҳеч ким тарк этмаганини ёдга олиб, Меркельнинг биринчи шахс бўлишини айтган.
Изоҳ (0)