Сув остида ҳам сурат олишни истайдиганлар кўп. Шу боис Thanko компанияси 100 метр сув остида бўлганда ҳам iPhone’ни қуруқ ва ишлай олишини таъминлайдиган ғилоф ишлаб чиқарди. Бу ҳақда Gizmodo хабар берди.
Алюминга ишлов бериб ясалган бу ғилофнинг нархи 300 долларга тенг. Унда iPhone камерасини ишлатаётган пайтда ҳам дисплейни кўриб туриш мумкин. Ғилоф орқали смартфон экранини қулфдан очиб бўлмайди, шунинг учун аппарат қулфланиб қолиш функциясини ўчириб, сувга шўнғиш тавсия этилади.
Шунингдек, ғилоф ичидаги сенсорли экран орқали смартфонни бошқариб бўлмайди. Унда фақатгина суратга олиш учун алоҳида ғилоф тугмалари мавжуд.
Изоҳ (0)