Бразилиянинг Globoesporte нашри Аргентина терма жамоаси делегациясининг финалдан олдинги ҳаракатларини қоралаб чиқди, дея хабар беради Чемпионат.asia.
Бразилия матбуотининг хабарига кўра, Аргентина терма жамоаси маъмурияти финал ўйинига италиялик Никола Риццолини тайинланишига эришди. “Albiselesta” Бразилиядаги мундиалда энг яхши рейтингга эга бўлган ўзбекистонлик Равшан Эрматовнинг финалга тайинланишига кескин қарши чиққан.
Германия термаси эса ўзбекистонлик Эрматов ва швед Эрикссоннинг номзодини маъқуллаган.
Қизиғи Никола Риццоли ушбу мундиалда Аргентинанинг учинчи ўйнида ишлайди. Бунга қадар италиялик ҳакам «албиселеста»нинг Нигерия (3:2) ва Бельгияга қарши (1:0) ўйинларда ишлаган.
Изоҳ (0)