«Соғлом авлод учун» фонди ва Кореянинг Junior Chamber International (JCI) халқаро ёшлар ташкилоти Ча университетининг Pundan Cha шифохонаси билан биргаликда хайрия акциясини ўтказди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Аввал хабар берилганидек, 2014 йил 26 апрель куни Тошкент педиатрия тиббиёт институтида Кореянинг Ча университети қошидаги Pundan Cha госпиталидан келган мутахассислар юрагида туғма нуқсони бор 50 нафар беморни тиббий кўрикдан ўтказди.
JCI ташкилоти ва Pundan Cha госпитали амалга оширган хайрия лойиҳаси доирасида турли вилоятлардан келган 50 бемордан олти нафар 2—14 ёшли мижоз туғма юрак хасталигини даволаш учун Корея Республикасида операция қилишга таклиф этилди.
Операция қилиниши лозим бўлган мазкур болалар 2014 йил 13 июль куни Жанубий Кореяга йўл олади.
Изоҳ (0)