Вашингтон штатида илк бор қонун асосида марихуана савдоси билан шуғулланувчи дўконлар очилди. 8 июль куни мазкур дўконлар олдида одамларнинг узилмас навбати пайдо бўлди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.
Сотувчилар бир кун ичида юзлаб харидорларга хизмат қилди. Гиёҳванд моддаларга қарши курашнинг алтернатив йўлини кўрсатмоқчи бўлган шаҳар прокурори Пит Холмс Сиэтлдаги биринчи харидорлардан бўлди. У 80 долларга 4 грамм марихуана сотиб олди. Штат ҳукумати яна 300 га яқин шундай дўкон очишни режалаштирмоқда.
Айни дамда мазкур гиёҳванд модда штатдаги тўрт шаҳарда сотилмоқда. Маҳсулот миқдори чегаралангани боис айрим савдо нуқталари очилмади.
Ҳозирда Наркотик моддаларга қарши кураш ассоциацияси марихуана истеъмол қилиш ўсмирлар орасида одатга айланиб қолишидан хавотирланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вашингтон штати белгиланган миқдорда марихуана сақлашга рухсат берувчи қонунни 2014 йил март ойида қабул қилган.
Изоҳ (0)