Исроил армияси фаластинлик террорчилар етакчисидан бирини йўқ қилишга муваффақ бўлди, деб хабар берди Euronews.
Ғазо секторига қарата амалга оширилган авиаҳужум натижасида «Ислом жиҳоди» террорчилик ташкилотининг «Ал-Қудс бригадаси» номли ҳарбий қаноти раҳнамоси Ҳафез Ҳамад билан биргаликда яна 27 киши ҳалок бўлди.
Бундан аввал фаластинликлар Исроил ҳаво ҳарбий кучлари Фаластиннинг авиаҳужум уюштиришга жавобгар шахси — Ҳалид Мансурнинг уйини харобага айлантиргани ҳақида хабар берган.
8 июль бутун кун мобайнида Ғазо сектори томонидан уюштирилган ҳужум натижасида Истоилнинг Сдерот ва Ашкелон аҳоли пунктларида ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сирена жаранглади. Тел-Авив шаҳри атрофига ҳам икки маротаба ҳужум уюштирилди. Қуддус томонга учирилган ракеталардан бири ракетага қарши мудофаа тизими томонидан йўқ қилинди.
Хабар берганимиздек, Исроил «ҳар куни ҲАМАС жангарилари томонидан хавф остида бўлган» Исроил фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш учун «Ҳимоя чизиғи» операцияси ўтказилишини эълон қилди.
Изоҳ (0)