Ўзбекистонга ташриф буюрувчи ва ундан кетувчи жисмоний шахслар эндиликда Давлат божхона қўмитасининг Т-6 шаклдаги божхона декларацияси бланкини ўзлари чоп этишлари мумкин. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.
PDF шаклдаги декларацияни қўмитанинг расмий сайтидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида кўчириб олиш мумкин. Хатоликка йўл қўйилмаслиги учун сайтда керакли кўрсатма ва намуна ҳам берилган.
Тўлдирилган декларациялар икки нусхада А5 (21×15) ўлчамдаги қоғозга (икки томонлама) чоп этилиши керак.
Изоҳ (0)